14:34 | 22.10.22

                       

Жоржа Мелони бошчилигидаги Италия ҳукумати қасамёд қилди

Қасамёд қилиш маросими Римдаги Квиринал саройида бўлиб ўтди

Бош вазир Жоржа Мелони томонидан тузилган Италия ҳукуматининг қасамёд қилиш маросими 22 октябрь, шанба куни Римдаги Квиринал саройида президент Сержо Маттарелла иштирокида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда RAI.

Фото: AP Photo

Шунингдек, Қасамёд қабул қилиш маросимидан сўнг Мелони ва барча вазирлар анъанага кўра давлат раҳбари билан суратга тушишди.

Вазирлар кенгаши таркибига ўнг марказчилар коалицияси вакиллари — «Италия биродарлари», «Лига» ва «Олға, Италия» партияси аъзолари кирди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги раҳбари лавозимини «Олға, Италия» партиясининг таниқли вакили Антонио Таяни эгаллади, у ҳам бош вазир ўринбосари бўлди. Бош вазирнинг яна бир ўринбосари — Маттео Сальвини, у ҳам инфратузилма вазири лавозимини эгаллади.

Маттео Пьянтедози Ички ишлар вазирлиги раҳбари бўлди, у Сальвинининг тарафдори ва ноқонуний иммиграцияга қарши принципиал курашчи ҳисобланади. Адлия вазири Карло Нордио («Италия биродарлари»), мудофаа вазири — Гуидо Крозетто («Италия биродарлари»).

Иқтисодиёт вазирлигини «Лига» вакили Жанкарло Жоржетти, Иқтисодий ривожланиш вазирлигини — Адольфо Урсо («Италия биродарлари»), Энергетика вазирлигини «Олға, Италия» партиясидан Паоло Зангрилло бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида ўнг марказчи коалиция сайловларда ғалаба қозонган эди. «Италия биродарлари» партияси энг кўп овоз тўплади. Коалициянинг яна иккита асосий аъзоси — Маттео Сальвинининг «Лига» партияси ва Сильвио Берлусконининг «Олға, Италия» партияси. 86 ёшли Берлусконининг ўзи вазирлик учун ариза бермаган.

Италия оммавий ахборот воситаларида таъкидланганидек, уч партия ўртасида коалицион ҳукумат тузиш бўйича музокаралар осон кечмаган ва кўп вақт ва куч талаб қилган.

Маълумот учу, ўнг марказ сайлов олдидан ягона сайловолди дастурини тузди. Унинг катта қисми Италиянинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга бағишланган. Шунингдек, улар Римнинг жаҳон миқёсида дипломатик ролини кучайтириш, шунингдек, Италиянинг ўзи аъзо бўлган иттифоқлардаги мавқеини сақлаб қолиш зарур, деб ҳисоблайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: