16:11 | 23.10.22

                       

Россияда ҳарбий самолёт икки қаватли уйга қулади — видео

Дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг икки учувчиси ҳалок бўлган

Россияниниг Иркутск шаҳрида СУ-30 ҳарбий самолёти икки қаватли уй устига қулади. Бу ҳақда вилоят губернатори Михаил Кобзев ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Маълум қилинишича ҳодиса шаҳарнинг Пржевалский кўчасида содир бўлган. «Мен воқеа жойига етиб бордим. Ҳамма бўлимлар аллақачон шу ерда», — дейди вилоят губернатори.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳодиса оқибатида 2 учувчи ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Краснодар вилояти Ейск шаҳрида ҳам ҳарбий самолёт аҳоли яшаш жойига қулаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: