10:33 | 24.10.22

                       

Сурхондарёда фарзанди олдида ҳамширани калтаклаганларга жиноят иши очилди

Тергов ҳаракатларининг бориши прокуратура томонидан назоратга олинган

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги шифохонада ҳамширанинг фарзанди олдида калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 18 октябрь куни соат 10:30 ларда Денов тумани Сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ўзига таниш бўлган С.Қ. ҳамда С.Т. билан олдиндан зиддияти бўлганлиги сабабли ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақтида Д.И.ни уриб, унга енгил тан жароҳати етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 23 октябрь куни С.Қ. ва С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатларининг бориши туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ қизи олдида калтакланган Д.И.нинг қўшнилари ҳамширани фоҳишаликда айблаганди. Бир неча марта уйига бегона эркаклар кириб кетаётганига гувоҳ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қашқадарёда 57 ёшли шифокорни калтаклаган фуқаро қамоққа олинган, Андижонда яна бир шифокор калтакланган, Тошкентда тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: