17:12 | 24.10.22

                       

Борис Жонсон Британия бош вазирлиги учун курашдан нима учун воз кечгани маълум бўлди

The Guardian газетаси бунинг эҳтимолий сабабларини ёзган

Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳукумат раҳбарлиги учун ўз номзодини илгари сурмаслигини маълум қилганди. The Guardian газетасининг ёзишича, сиёсатчи ўз қарорини бошқача ракурсда ифодалаб, инқироз вақтида бирдамлик зарурлигини айтган, бироқ у буни уддалай олмаган.

Фото: AP Photo

Журналистларга кўра, Жонсон шунчаки эҳтимолий омадсизликда шарманда бўлишдан қочишга уринган.

«Жонсонни биладиганлар уни ҳатто касб ўлчовларига кўра ҳам хушомад ва маъқуллаш билан яшайдиган сиёсатчи сифатида тасвирлайди. У ўзини кутилган инсон сифатида ҳис қила олмаса, иштирок этмасликни маъқул кўради», дейилади хабарда.

Нашрнинг тахминича, агарда Жонсон сайловларда ўзини қўллаб-қувватловчи 100 нафар депутатни топа олмаса, бу сиёсатчи учун камситилишдек гап. «Агарда у ўзи айтгандек, мамлакат ва партия бирдамлигини ростдан ҳам қадрлаганида, 50 дан ортиқ вазир сабаб истеъфога чиққанидан уч ой ўтиб, бош вазир лавозимига янги аризани бермаган бўларди», дея таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Борис Жонсоннинг ўрнини эгаллаган Трасс Британия бош вазири лавозимида атиги олти ҳафта ишлади. Лиз Трасс Консерватив партиянинг янги раҳбари сайланмагунча ўз лавозимида қолишини маълум қилган. Жонсондан ташқари собиқ молия вазири Риши Сунак ва Британия Жамаолар палатаси раҳбари Пенни Мордонт ҳам бош вазир лавозими учун курашиши айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: