13:05 | 25.10.22

                       

Андижонда интим хизмат кўрсатган массажхона аниқланди — видео

Массажхона эгаси қўл остидаги аёлларга пул эвазига шароит яратиб берган

Андижон шаҳрида массажхона ниқоби остида интим хизмат кўрсатиб келган шахс фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 17 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 33 ёшли аёл Андижон шаҳрида массажхона ниқоби остида мижозларга турли интим хизматлар кўрсатиб келаётгани аниқланган.

Хусусан, ушбу шахс қўл остидаги икки нафар аёлга мижозлар билан жинсий алоқа қилишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб бериб, уларнинг ҳар биридан 400 минг сўмдан пул олганида ушланган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижон шаҳрида массаж хизматлари кўрсатиш учун ажратилган бинода қўшмачилик билан шуғулланган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида йўловчи аёлларга массаж таклиф қилган такси ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: