14:46 | 26.10.22

                       

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Lacetti ёниб кетди — видео

Автомобиль салонида бўлган икки йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган

Қайшқадарёда иккита Lacetti иштирокидаги ЙТҲ оқибатида автомобиллардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 26 октябрь куни соат 11:20 ларда халқоро аҳамиятга молик А-380 Ғузор—Бухоро—Некус—Бейнеу автомобиль йўлининг 108-километрида Муборак тумани газни қайта ишлаш заводи рўпарасида ҳаракатланган, ҳайдовчи Т.Д. бошқарувидаги Lacetti Қарши—Муборак йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётиб, қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, рўпарасидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Т.Т. бошқарувида бўлган бошқа бир Lacetti йўлига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ходисаси содир этган.

Йўл-транспорт ходисаси оқибатида қисқа туташув содир бўлиб, Т.Т. бошқарувидаги Lacetti’да ёнғин чиққан.

ЙТҲ оқибатида Lacetti русумли автомобиль салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаролар У.А. ҳамда Б.С. тан жароҳати олиб, Муборак тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ТБ томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади ахборотда.

Аввалроқ Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учрагани, Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: