16:01 | 26.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги оилавий поликлиникага борди

Президент у ерда яратилган шароитлар билан танишиб, мутасаддилар билан суҳбатлашган

Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Президент Учтепа туманидаги 22-сонли оилавий поликлиникага ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан танишган, қатор поликлиникалар раҳбарлари ва қўшни маҳаллалар раислари билан суҳбатлашган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, давлат раҳбари соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказиши ҳақида хабар берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли топшириқлар бергани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шунингдек, Қашқадарёда 20 миллион долларлик бизнес марказ қурилиши маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: