20:09 | 26.10.22

                       

Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғига одамлар киритилмаётгани айтилди

Боғ 24 октябрь куни очилгани эълон қилинганди

Тошкентдаги Ғафур Ғулом истироҳат боғига одамлар киритилмаётгани айтилди. Боғнинг очилиши 24 октябрга белгилангани.

У закрытого парка Гафура Гуляма столпились люди
Фото: Nova24

Мазкур боғнинг кириш қисмида кичик гавжумликлар ҳосил бўлаётгани, қоровул дарвозадан одамларни киритмаётгани айтилмоқда.

Қайд этиш жоизки, бу боғнинг очилиш санаси тўртинчи марта кечиктирилишидир. Очилиш санаси ҳақидаги биринчи маълумот 2022 йил 15 февралда пайдо бўлган. Кейинчалик у ёз фаслига кўчирилган. Бироқ, ёзда ҳам боғнинг эшиклари ёпиқлигича қолаверган.

Шунингдек, Сенат истироҳат боғи кузда, 1 сентябрдан ишга тушишини маълум қилган. Ташриф буюрувчилар 1 cентябрь куни янги аттракционлар ва янгиланган парк ўрнига яна ёпиқ эшиклар олдидаги гавжумликни кўришга мажбур бўлган.

Деярли бир ярим ойдан сўнг, ишларнинг тугаши ва боғнинг очилиши кечиктирилганлиги сабабли, Сенат янги сана – 24 октябрни эълон қилди. Шунга қарамай, 26 октябрь санасида ҳам мазкур боғ шаҳар аҳолисини қабул қилишни бошламагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22-ялпи мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғини ободонлаштириш ишлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилганди. Шунингдек, Ғафур Ғулом боғи ҳудудида дарахт кесиб ташлангани хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: