20:30 | 26.10.22

                       

Наманганда вилоят ҳокимлиги автомобили 5 ёшли болани уриб юборди

ЙТҲ бўйича барча ҳужжатлар ИИБга топширилган

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоят ҳокимлигига тегишли хизмат машинасида одам уриб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 7 октябрь куни вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги Toyota Land Cruiser Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 8-километрида бахтсиз ҳодиса туфайли йўлни кесиб ўтаётган 2017 йилда туғилган фуқарони туртиб юборган.

Йўловчини зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Тўлиқ тиббий текширув ўтказилган, жиддий шикастланиш аниқланмаган, фақатгина юз соҳасида шилиниш бўлган, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, йўл транспорт ҳодисаси бўйича барча хужжатлар Ички ишлар бўлими томонидан расмийлаштирилгани ва ҳозирда боланинг аҳволи яхши, қўшимча даволаш талаб этилмаслиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яккабоғ тумани ҳокимлигининг Captiva’си автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, аввалроқ Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ҳам ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: