10:41 | 27.10.22

                       

Тошкентдан Дубайга учаётган самолёт фавқулодда қўндирилди

Самолёт бортида авариявий ҳолат юзага келган

​​​Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётида авариявий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского неба» Telegram канали хабар берди.

Фото: Jetphotos

Маълум қилинишича, FZ-1942 йўловчи рейсини амалга ошираётган Boeing 737-8KN самолёти Эрон ҳудудидан учиб ўтаётганида оператор «squawk 7700» сигналини берган. Бу бортда авария ҳолати юзага келганини англатади.

Экипаж белгиланган манзилга яқин аэропорт — Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга йўналишга қарор қилган ва самолёт соат 07:36 да мувафаққиятли қўндирилган.

Аввалроқ Тошкентдан Дубайга учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлгани, Кувайтдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдан Истанбулга 25 май куни учган самолёт бошқа аэропортга қўнишга мажбур бўлгани хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: