12:44 | 27.10.22

                       

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба машинасида 5 нафар ўқувчини уриб юборди — видео

ЙТҲ талабанинг ухлаб қолиши оқибатида юз бергани айтилмоқда

Жанубий Кореянинг Чунчон-Намдо провинциясида ўзбекистонлик 25 ёшли талаба бошқарувидаги автомобиль 5 нафар ўқувчини уриб юборди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодидаси оқибатида 4 нафар ўқувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бир киши енгил даражада шикастланган.

«Ўзбекистонлик талаба ҳибсга олинган. У авария вақтида ухлаб қолгани тахмин қилинмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик аёл ва унинг тўрт ёшли ўғли ЙТҲда ҳалок бўлгани, Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокидаги ЙТҲда 11 та машина қатнашгани маълум қилинганди. Россия пойтахти Москава шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик йигит йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: