11:36 | 27.10.22

                       

«Абу Сахий» бозорининг кўп қаватли «стоянка»сидаги машинада ёнғин чиқди

Чилонзор ҳокимлиги ҳолат бўйича маълумот берди

Чилонзор туман ҳокимлиги «Абу Сахий» буюм бозоридаги кўп қаватли автотураргоҳда автомобиль ёнгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Чилонзор туман ҳокимлиги

Чилонзор тумани ИИОФМБ ва туман ФВБ мутасаддиларининг маълумот беришича, 27 октябрь куни тахминан соат 06:52 ларда «Тошкент савдо маркази» ҳудудида жойлашган кўп қаватли автотураргоҳнинг 5-қаватида А.Б.га тегишли Orlando русумли автоуловининг двигатель қисмида техник носозлик сабабли қисқа туташув бўлган. Оқибатида автоулов капот остидаги электр симларида ёнғин келиб чиққан.

Мазкур ҳолат «Тошкент савдо маркази» Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан соат 07:10 ларда тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган, шунингдек, бино ва атрофдаги бошқа авто уловларга ҳам зарар етмагани маълум бўлган.

Фото: Чилонзор туман ҳокимлиги

Чилонзор тумани ФВБ масъулларининг маълумотига кўра, мазкур ёнғин ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушмаган. Ҳозирда туман ФВБ томонидан автотураргоҳда ёнғин сабаблари ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари текширилмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги чиқиндини қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлгани, Тошкентдаги дўконларнинг бирида ёнғин чиққани, Андижондаги «Жаҳон бозори»да ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: