12:28 | 27.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент у ерда Марказий Осиё—Европа Иттифоқи мажлисида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг Марказий Осиё—Европа Иттифоқи форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тадбирда минтақадаги мамлакатларнинг етакчилари ва Европа кенгаши президенти Шарль Мишель иштирок этади.

Саммитда сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 12 октяюрь куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Қозоғистонга борганди. Давлат раҳбари Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида нутқ сўзлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: