18:30 | 28.10.22

                       

Ўзбекистон ҳудудига дам олиш кунлари совуқ антициклон кириб келади

Қатор вилоятларда ёғингарчилик кузатилади, ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистон ҳудуди 28-29 октябрь кунлари илиқ ва бир оз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, айрим ҳудудларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 16-21 даража атрофида бўлади.

30 октябрь куни республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудидан совуқ антициклон кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 10-15 даражагача пасаяди.

31 октябрь куни кучли ёмғир ёғиши фақат шарқий ҳудудларда сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати қуёш исиши ҳисобига 13-18 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 29-31 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 30-31 октябрда баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.

30-31 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда 26-29 октябрь кунлари ҳаво совиши маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: