13:37 | 28.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши президенти билан тор доирада учрашув ўтказди

Унда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди

Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель 27 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюргани хабар берилганди. Олий мартабали меҳмон 28 октябрь куни тонгда «Янги Ўзбекистон» боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Кўксарой» қароргоҳида Шарль Мишелни Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Улар биргаликда суратга тушди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Қайд эитилишича, тор доирадаги учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатдаги демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларни, энг аввало, инновациялар, «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш соҳаларида амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги биргаликдаги ишларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан Марказий Осиё—ЕИ форматидаги саммитда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни рўёбга чиқариш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлаш масаласи келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Шарль Мишель Қозоғистон президенти таклифига биноан Остонада 26—27-октябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этганди. Учрашув тугагач Ўзбекистонга йўл олиши айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: