13:48 | 28.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев ва Шарль Мишель Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида гаплашди

Президент мамлакат сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида ЕИ билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель билан тор доирада учрашув ўтказаётгани хабар берилганди.

Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, музокаралар чоғида Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилган.

Давлат раҳбари Ўзбекистон сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида Европа Иттифоқи билан амалга оширилаётган жуда яқин ва очиқ ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, ушбу йўналишдаги ишларнинг натижаларини баҳолаш ва оммавий ахборот воситаларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Шарль Мишель Қозоғистон президенти таклифига биноан Остонада 26—27-октябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этганди. Учрашув тугагач Ўзбекистонга йўл олиши айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: