21:46 | 28.10.22

                       

Украиналик журналист ўзбекистонликлардан узр сўради

У Ўзбекистонда Россия армияси учун Эрон дронлари йиғилаётганини айтганди

Хабар боши: Украиналик журналист Ўзбекистонда Россия армияси учун эрон дронлари йиғилаётганини айтди. Алишер Қодиров унинг гапларига муносабат билдирди

Украиналик журналист Дмитрий Гордон Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилаётгани ҳақида айтганида хато қилганини тан олди. У аслида Тожикистонни назарда тутганини маълум қилди.

«Аслида мен Ўзбекистонни эмас, Тожикистонни назарда тутгандим. Фақат тилимдан Ўзбекистон сўзи чиқиб кетди. Ўзбекистонда ҳақиқатдан ҳам дронлар ишлаб чиқариладиган завод бор, аммо у Эрон билан қандайдир алоқадор эмас.

Мен Тожикистонни назарда тутгандим. Ҳозир буни яна бир бор такрорламоқчиман. Мен Тожикистонда эронликлар кейинроқ руслар украинларни ўлдираётган дронларни ишлаб чиқараётганини назарда тутганман», – деган Гордон.

Эслатиб ўтамиз, Украиналик журналист Ўзбекистон ҳудудида Россия армияси учун Эрон дронлари йиғилаётганини айтиб, бизнесмен Леонид Невзлиндан Исроил Ўзбекистонга зарба бериши мумкинми дея сўраган.

Аввалроқ Украиналик журналист Ўзбекистон ҳудудида Россия армияси учун Эрон дронлари йиғилаётганини айтганди. Шунингдек, Мудофаа саноати давлат қўмитаси мазкур хабарни рад этганди. «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров ўзининг Telegram’даги канали орқали украиналик журналист Дмитрий Гордоннинг Ўзбекистон ҳақидаги гапларига муносабат билдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: