18:07 | 29.10.22

                       

Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

У мамлакат ТИВ раҳбари Владимир Норов билан учрашиши режалаштирилган

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 30 октябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистонга уч кунлик сафарини бошлайди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар берди.

Фото: AP Photo

Қайд этилишича, Бербок Остонада қозоғистонлик ҳамкасби Мухтар Тлеуберди билан музокаралар ўтказади. Ўзбекистонда эса у мамлакат ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашади ва немис-ўзбек таълим марказига ташриф буюради. Шундан кейин Бербок Германия қўллаб-қувватлови остида Самарқандда бунёд этилган ирригация тизимларини кўздан кечиради.

Бербокка сафари давомида энергетика ва инфратузилма соҳасидаги мутахассислар делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Марказий Осиё республикаларига ташрифдан кейин Бербок Мюнстерда ўтказиладиган G7 давлатлари ТИВ раҳбарларининг саммитига йўл олади. Ушбу учрашувда Россиянинг Украинага босқини, Хитой ва Эрон билан муносабатлар асосий мавзу сифатида муҳокама қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва БМТ терроризмга қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириши, Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель билан тор доирада учрашув ўтказгани, бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев АҚШ савдо вазири ўринбосари Мариса Лаго билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: