14:37 | 29.10.22

                       

Қозоғистонда 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўзганинг Lexus’ини миниб қочди — видео

Маст ҳолатда бўлган эркак қабристон панжарасини бузиб кириб кетган

Олмаотадаги автомобилларни ювиш шохобчасида ишловчи 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси маст ҳолатда Lexus LX 570 автомобилини миниб қочди, деб хабар беради «Polisia.kz».

Фото: «Polisia.kz»

Қайд этилишича, шаҳар йўлларини билмаган эркак қабристонга кириб қолган ва бошқарувни йўқотиб, қабрлар атрофидаги тўсқиларга урилган.

«Яхшиямки, ҳеч ким жароҳат олмади, қабрларга шикаст етмади», дейилади хабарда.

Ҳайдовчини қабристон қоровуллари пайқаб қолган ва полицияга хабар берган. Участка инспекторлари зудлик билан етиб келиб, яширинишга уринган эркакни қўлга олган. Аниқланишича, қонунбузар маст ҳолатда бўлган.

«Йўлтанламас эгаси ўз автомобилининг бамперини бўятишга олиб келган. Усталар машинани ювишга қарор қилиб, уни ‘автомойка’га олиб борган. Бу ерда ишловчи ходим эса транспорт воситасининг калитларини қўлга киритган», дея таъкидланади хабарда.

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган.

Аввалроқ Жанубий Кореянинг Чунчон-Намдо провинциясида ўзбекистонлик 25 ёшли талаба бошқарувидаги автомобиль 5 нафар ўқувчини уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: