10:56 | 30.10.22

                       

Сеулдаги тиқилинчда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги тасдиқланди

Жанубий Кореядаги Ўзбекистон элчихонаси ҳолат юзасидан маълумот берди

Жанубий Корея пойтахти Сеулнинг Итаевон кўчасида 29 октябрь куни Хэллоуин байрамини нишонлаш учун чиққан одамлар орасидаги тиқилинчда 50 га яқин одам ҳалок бўлган эди. Кейинроқ ҳалок бўлганлар сони 151 нафарга етгани ва улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги хабар берилганди. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиcонаси фожиа қурбонлари орасида бир нафар ўзбекистонлик борлигини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан 13:00 ҳолатига кўра Итаевон кўчасида содир бўлган воқеада бир нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Элчихона ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

«Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги элчихонаси 29 октябрь куни Сеулнинг Итаевон кўчасида содир бўлган фожеали воқеа оқибатида ҳалок бўлганларнинг барча қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради ҳамда жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиядаги футбол чемпионати ўйини вақтида стадионда тартибсизлик юз берганди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганлар сони 174 нафарга етгани хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: