19:55 | 30.10.22

                       

Қорақалпоғистоннинг кўпчилик ҳудудлари электр таъминотидан узилади

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» бунинг сабабини маълум қилди

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, 31 октябрь куни Амударё, Беруний, Хўжейли, Чимбой, Тахтакўпир, Шуманай ва Элликқалъа туманларида электр таъминоти корхоналари томонидан электр узатиш линияларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги жадвалда кўрсатилган ҳудудларда электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз ва электр таъминотидаги узилишлар вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», – дейилади хабарда.

 

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: