9:13 | 01.11.22

                       

Жогорку Кенеш Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариши ҳақидаги келишувни маъқуллади

Келишув икки давлат президентлари томонидан имзо чекилиб, парламентда ратификация қилингандан кейин кучга киради

Қирғизистон парламентининг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Қирғизистон-Ўзбекистон келишувини маъқуллади. Бу ҳақда «24.кг» хабар берди.

Маълум қилинишича, парламентда етти нафар халқ депутати келишувни қўллаб-қувватлаган, қўмитанинг тўрт нафар аъзоси овоз бермаган. Қўмита келишувни ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиққан.

Шартнома лойиҳасига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон сув омборини бошқариш бўйича қўшма корхона ташкил этади. Унда Қирғизистондан 12, Ўзбекистондан 12 киши иштирок этади. Энди икки давлат президентлари имзо чекиши ҳамда ҳужжатни кўриб чиқиш ва ратификация қилиш учун парламентга юборилади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариши ҳақида хабар қилинганди.  Шунингдек, Қирғизистон аҳолиси Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши норозилик билдирганди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: