11:06 | 01.11.22

                       

Ўзбекистонда октябрь ойида уй-жой ижара нархлари қанчага ошгани маълум қилинди

Энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилган

Ўзбекистонда бир ойда уй-жой ижара нархлари қанчага ошгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари сентябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 16,1 фоизга ошган.

Бунда энг юқори ўсиш Тошкентда, 51,6 фоиз қайд этилган бўлса, энг паст ўсиш 1 фоиз билан Хоразм вилоятида кузатилган.

Шунингдек, уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 20,9 фоизга ошгани кузатилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 24,2 фоизга ошган.

Аввалроқ Ўзбекистонда квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ва нархни асоссиз ошириш ҳолатларига изоҳ берилганди. Таъкидланишича, ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади. Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистондаги талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилиши маълум қилинганди.

Мавзуга доир: Тошкентдаги уй-жойлар ижарасининг ўртача нархи маълум қилинди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: