14:04 | 01.11.22

                       

Ўзбекистонда онлайн тўловларда узилиш юзага келиши мумкин

Вақтинчалик чекловлар техник ишлар билан боғлиқлиги айтилмоқда

Ўзбекистондаги онлайн тўловларда узилиш юзага келиши мумкин. Вақтинчалик чекловлар техник ишлар билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, 1 ноябрдан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган онлайн назорат-касса машиналари, тўлов ташкилотлари ва фискал маълумотлар оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси кучга киради.

Шунингдек, Payme тўлов тизими Ўзбекистонда чакана савдо соҳасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилаётгани муносабати билан тўлов хизматларини жойида, QR-код орқали, Тelegram каналларида амалга ошириш вақтинча ўчириб қўйгани маълум қилинган.

«Ушбу вазият туфайли бизнинг жамоамиз шошилинч равишда техник ишларни амалга ошириши ва қуйидаги хизматларни вақтинча ўчириб туриши талаб этилади: жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Payme GO, Telegram каналларидаги тўлов ва баъзи бошқа тўловлар», дейилади хабарда.

Эслатиб отамиз, аввалроқ ЙҲХХнинг серверидаги профилактика ишлари сабаб қатор онлайн хизматлар кўрсатилмаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда онлайн-аукцион учун тўланадиган йиғим бекор қилиниши маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: