15:54 | 01.11.22

                       

Бухорода фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бу ҳақда Бош прокуратура «Bugun.uz»га хабар берди

Бухоро вилояти Бухоро туманида фуқаро уйига ўрнатилган иситиш печидан табиий газ сизиб чиқиши оқибатида ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 30 октябрь куни соат 16:13 ларда Бухоро тумани, «Шергирон» маҳалласида яшовчи С.С. уйнинг ётоқхонасида ўрнатилган, қўлбола усулда темирдан ясалган иситиш печидан табиий газ сизиб чиқиши оқибатида ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: