15:20 | 01.11.22

                       

«‘Ақллилар’нинг ‘аҳмоқона’ ҳаракатлари ўз-ўзидан бўлмайди». Ўзбекистонда сервислар онлайн тўлов қабул қилишни тўхтатгани ижтимоий тармоқларни «портлатди»

«Bugun.uz» янги чекловлар билан боғлиқ воқеалар хронологиясини тақдим этади

Давлат солиқ қўмитаси жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Telegram каналларида тўлов — барча тўловларни фискаллаштиришни талаб қилди. Оқибатда аксарият сервислар юқоридаги шаклларда онлайн тўлов қабул қилишни тўхтатди. Янги талаб жамоатчилик ва кўплаб иқтисодчи блогерлар томонидан салбий кутиб олинди.

Журналист Шуҳрат Шокиржоновнинг ёзишича, 2022 йил 1 ноябрдан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган онлайн касса машиналари, тўлов ташкилотлари ва фискал маълумотлар оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси кучга киради ҳамда тасдиқланган ўзаро ҳамкорлик схемасидан четга оғишлар солиқ органлари томонидан санкциялар қўлланилишига олиб келади.

«Солиқ қўмитаси яна саситиб кимё билан шуғуллана бошлаганга ўхшаяпти: онлайн тўловлар ишламайди.

Шу сабабли жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Telegram каналларида тўлов — барча тўловларни фискаллаштириш бўйича техник ишлар олиб борилаётгани сабабли вақтинча ишламайди, деб ёзмоқда Payme.

Жамоа шошилинч техник ишларни амалга оширмоқда ва қуйидаги хизматларни вақтинча ўчириб туради: жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Payme GO, Telegram-каналларидаги тўлов ва баъзи бошқа тўловлар», — дейди Шокиржонов.

Давлетов эса тўловлар фиксаллаштирилиши ортидан аксарият сервислар жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Telegram каналларида тўловни тўхтатаётганини, акс холда солиқ органлари жарима ва бошқа санкциялар билан дўқ ураётганини айтди.

«Давлат солиқ қўмитаси тўлов тизимларидан жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Telegram каналларида тўлов — барча тўловларни фискаллаштиришни талаб қилган.

Натижада бугундан аксарият сервислар юқоридаги шаклларда онлайн тўлов қабул қилишни тўхтатаётганини маълум қилишмоқда, йўқса, солиқ органлари жарима ва бошқа санкциялар билан дўқ урмоқда.

QR-код тўловлар тадбиркорлар учун электрон тўловларни қабул қилиш учун энг арзон имконият эди. Чунки ҳеч қандай харажатга олиб келмаган — тўлов тизимига уланиб, принтерда QR-кодни чиқариб қўйиб, нақдсиз тўловларни қабул қилса бўларди. Нақд пулдан қочиш учун яхши имконият эди, энди яна тадбиркорга ортиқча харажат, истеъмолчига жабр.

Гўёки яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўлида танланган ушбу чора Давлат солиқ қўмитасининг ‘қонун талаблари асосида ишлашимиз керак’, деган ақлли баёнотлари билан хаспўшланса керак.

Яна онлайн хизматлар, онлайн тўловлар тизими ривожи зарар кўради, одамлар ўз-ўзидан нақд пул билан муомала қилишга ўтади, бир-икки ‘ақллининг ташаббуслари’ни деб шунча иш бир жойга тиқилади. Ўзидан тушови қимматга айланмаса гўрга эди», — дейди у.

Иқтисодчи Миркомил Холбоев ўзининг Telegram каналида Давлетов ҳурматли Солиқ қўмитаси ва унинг раҳбариятининг маъмурчиликдаги навбатдаги «шедевр»ини қоғозга ўраб ёзганини айтди.

Шунингдек, иқтисодчи Отабек Бакиров ҳам ҳолатга изоҳ билдирди. У тўсатдан ҳеч нарса пайдо бўлмаслигини ёзган.

«‘Ақллилар’нинг ‘аҳмоқона’ ҳаракатлари ўз-ўзидан бўлмайди.

Тўлов тизимларидан жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Телеграм каналларида тўлов — барча тўловларни фискаллаштириш талаблари ҳақида ёзмоқда Давлетов.

Тўсатдан ҳеч нима пайдо бўлмайди. Айниқса Янги Ўзбекистонда. Кимдадир, қайсидир корчалонда бу воситани бир қўлли ва монетизация қилиш хоҳишлари пайдо бўлиб қолса, ҳукумат дарров дастёрга айланади қолади уларнинг қўлида.

P.S. Мутлақо тасодифга кўра, Uzum Pay (ARCA) янги функционални йўлга қўйипти. ARCA терминалида QR-код чиқаркан, шу билан тўлаб, кейин фискализация қилса бўлади», — деб ёзган Бакиров.

Бундан ташқари у давлат солиқ қўмитасининг «қонуний талаби»га муносабатларни келтириб ўтган.

«Бугун Ўзбекистонда электрон тижорат ўлди». «Бир қадам олдинга, 10 қадам орқага». «2 ой олдин шуни прогнозини айтгандим». Эндиги навбат «оплата на местаҳ» ва рейдларга. Бозорларни контроль қилолмайди. Имкон қадар қонуний ишлаётганларни қисади.

«Korzinka, Evos, Click, Payme, Apelsin QR-тўловларни ўчирибди. Шуми биз бораётган ‘нақдсиз иқтисодиёт?!’ P2Pни ҳам у-бу баҳона қилиб ўчиртиришса ёки чекловлар киритилса, шунда ҳақиқий рақамли нақдсиз келажакка ўтирамиз», — дейди Bakiroo.

Kurbanoff.net ўзининг Twitterдаги саҳифасида бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.

Шундан сўнг Солиқ қўмитаси бир қатор электрон тўлов тизимлари ишламай қолганига муносабат билдирди. Қайд этилишича, тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн-НКМга мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига 2022 йил март ойидан интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилган. Шу мақсадда тўлов ташкилотлари билан тизимли ишлар амалга оширилиб, 2022 йилнинг март ойидан шу кунга қадар 12 маротаба учрашув ташкиллаштирилган. Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов тизими орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби белгиланган. Хусусан, мавжуд 48 та электрон тўлов ташкилотидан 25 таси фискал маълумотлар операторига интеграцияни тўлиқ якунлаган.

«Айтиш жоизки, ҳозирги кунда харидлар учун тўловларни аксарият ҳолларда P2P (картадан картага ўтказиш) қилиш кузатилмоқда.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан харид чеклари сони 185 фоизга харид суммаси эса 176 фоизга ошди. Бу рақамларни яширин иқтисодиётни соядан чиқариш натижалари деб қайд этиш мумкин. Шу ўринда 1,5 млн нафардан ошиқ фуқаролар ҳуқуқлари кафолатланиши таъминланди (ярим трлн сўм дан ортиқ кешбэк тўланди)», дейилади муносабатда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: