9:03 | 02.11.22

                       

Қозоғистонда биринчи синф ўқувчиларини планшетлар билан таъминлаш режалаштирилмоқда

Биринчи синф ўқувчиларини оғир рюкзаклар муаммосидан халос қилиш мақсадида 2023 йилда 400 мингдан ортиқ ўғил-қизларни планшет билан таъминлаш режалаштирилган

Қозоғистон Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин биринчи синф ўқувчиларининг муаммоларини ҳал қилиш учун планшетлар билан таъминлашни таклиф қилди. Бу ҳақда «Kazinform» хабар берди. 

Қайд этилишича, биринчи синф ўқувчиларини оғир рюкзаклар муаммосидан халос қилиш, шунингдек, мактабларда рақамлаштириш даражасини ошириш бўйича комплекс чора сифатида планшетлардан фойдаланиш таклиф этилмоқда.

«Бизнинг таклифимиз 2023 йилда сервис модели механизми орқали 400 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчиларини планшетлар билан таъминлашдан иборат», — дейди Бағдат Мусин ҳукумат йиғилишида.

Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазири таклиф этилаётган механизмнинг асосий афзалликларини санаб ўтди.

«Биринчидан, хизмат кўрсатиш моделидан фойдаланганда, тўғридан-тўғри харид қилишдан фарқли ўлароқ, шартнома суммасини 4 йилга тақсимлаш орқали бюджетга бир марталик юк тушади, бунда талаба бошланғич мактаб таълимини тугатади. Ушбу модель алоқа операторлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига телефон ва планшетлар сотишда фаол фойдаланилмоқда» — дейди у.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, хизмат кўрсатиш доирасида планшетларни ижарага бериш хизматларидан ташқари мактаб ўқувчилари учун махсус тарифли мобил интернетни тақдим этиш, шу билан бирга, планшетларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун сервис хизмати кўрсатиш ҳам харид қилинади.

«Иккинчидан, муҳим омил – рухсат этилган онлайн ресурслар рўйхатини янгилаш учун планшетга масофадан кириш имкониятидир. Энг муҳими, хорижий ишлаб чиқаришга қарамликни камайтириш учун бу механизмдан фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фойдаланиши мумкин бўлади», — дея қўшимча қилди Бағдат Мусин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: