11:08 | 02.11.22

                       

Самарқанд аэропорти яна вақтинча ёпилади

Ушбу аэропорт ШҲТ саммити кунларида ҳам ёпилганди

Самарқанд аэропорти Туркий давлатлар ташкилотининг саммити муносабати билан вақтинча ёпилади. Бу ҳақда AviaAlertsUZ Telegram каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу аэропорт Туркий давлатлар ташкилотининг саммити муносабати билан 8–11 ноябрь кунлари тўрт кунга ёпилади.

Ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари учрашуви арафасида иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирларининг учрашувлари ўтказилиши маълум қилинган.

Шунингдек, 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Ташкилот 2021 йил ноябрида Туркий Кенгаш ўрнида тузилган ва бу ўтказилаётган биринчи саммит ҳисобланади.

Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон (2019 йилдан) аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомида қатнашиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд аэропорти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити шаҳарда ўтказилиши муносабати билан 14−16 cентябрь кунлари ҳам тижорат йўловчи ва юк рейслари учун ёпилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: