15:46 | 02.11.22

                       

Хакерлар гуруҳи Олий Мажлис Сенати сайтини бузиб киришдан мақсадини очиқлади

Аввалроқ Сенат веб-сайти киберҳужумга учраганди

Олий Мажлис Сенати веб-сайти хакерлар томонидан бузиб кирилиб, Киберхавфсизлик марказига хабар қолдирилгани хабар берилганди. Хакерлар гуруҳи киберҳужумнинг мақсадини очиқлади.

«Бу бузиб кириш давлатга ёки уммуман сайтнинг устидан кулиш учун эмас, мақсад — шунчаки заифликни кўрсатиш. Бизни тўғри тушунинг. Ҳурмат ила @marshgolden ва голден империа @hackgolden», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мутахассислар Тошкент вақти билан соат 12:04 га келиб киберҳужумни бартараф этишга муваффақ бўлди.

«Bugun.uz» алоқага чиққан Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ходимининг маълум қилишича, бу иш билан марказ шуғулланмаган.

«Бу иш билан биздан ҳам юқоридагилар шуғулланяпти. Раҳбарим менга ҳам маълумот бермади», — деди марказ ходими.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: