19:31 | 02.11.22

                       

Ўзбекистонда Telegram фаолиятида оммавий узилиш кузатилмоқда

Мурожаатлар бўлими муаммо мессенжер томонида эмаслигини маълум қилди

Ўзбекистонда 2 ноябрь куни тахминан соат 19:10 лар атрофидан бошлаб Telegram фаолиятида узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Telegram фаолиятида узилишлар содир бўлмоқда. Жамоа бундан хабардор. Кузатилаётган носозликлар Телеграм томонидан амалга оширилмаяпти, бироқ жамоа алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 3 ноябрида Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki фаолиятига чеклов ўрнатилганди. Шундан сўнг, «Ўзкомназорат» раҳбари бош вазир буйруғи билан ишдан олинганди. Аввалроқ Россияда Telegram домени блоклангани ҳақида хабар қилинганди. 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: