14:12 | 03.11.22

                       

Қашқадарёда мактаб ўқувчисини юқори синф ўқувчилари калтаклагани айтилмоқда

У оғир жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчилари аёвсиз дўппослагани айтилмоқда.

Nasafnews’нинг маълум қилишича, Қарши шаҳридаги 27-мактабнинг 8-синф ўқувчисини 9-синф ўқувчилари мактаб стадионида калтаклаган.

Қўшимча қилинишича, бола ҳозирда Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказида оғир аҳволда қолмоқда. У оғир жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги таълим муассасасида ўқитувчи ўқувчини бўғгани, Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклагани  тўғрисида хабар берганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: