12:07 | 04.11.22

                       

Навоийда эркак завод ҳудудидаги итни отиб ўлдирди — видео

Ҳайвоннинг беш бош боласи қолгани айтилмоқда

Навоийда Gentra ҳайдовчиси завод ҳудудидаги итни отиб ўлдирди. Бу ҳақда «Петиция РУз» хабар берди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, 3 ноябрь куни «Навоийазот» заводи ҳудудидан ўтаётган Gentra ҳайдовчиси ўқ отар қуролдан фойдаланиб итни ўлдирган. Шунингдек, қайтиб келиб унга қайта бир неча марта ўқ узган. Итнинг бешта боласи қолгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда эркак итни милтиқда отиб ташлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 20 ёшли йигит мушукни қийнаб ўлдирганди. 12 ёшли бола мушукни думидан кўтариб, ерга урганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: