16:41 | 04.11.22

                       

Рус аскарлари очликдан Украинадаги ҳайвонот боғи жониворларини егани айтилмоқда

Улар боғдаги қушлар ва бўриларни ҳам ўлдирган

Рус аскарлари Украина ҳудудларидан биридаги ҳайвонот боғи жониворларини егани айтилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Қайд этилишича, Донецк вилоятида рус аскарлари тирик қолиш учун Ямполь ҳайвонот боғининг иккита туя, кенгуру, бизон, бир нечта чўчқаларини еган. Қушлар ва бўриларни ўлдириб юборган.

«Рус аскарлари ҳайвонот боғида даҳшатли, шафқатсиз ишларни амалга оширишди. Улар жудаям оч ва умидсиз эди. Шунчалик оч эдики, ҳатто ҳайвонот боғидаги ҳайвонларни ҳам ейишди», — деган қутқарувчилардан бири.

Шунингдек, «Кўп ҳайвонларни маҳлуқлар ейди», — деган кўнгиллилардан бири.

Ямполь ҳайвонот боғида уруш бошланишидан олдин боғ ходимлари ушбу мажмуада айиқлар, туялар, антилопалар ва ёввойи чўчқалар каби кўплаб ҳайвонлар бўлганини айтган.

Ҳозирда тирк қолган ҳайвонлар Днепр шаҳрида парваришланаётгани айтилган. Кўнгиллилар айблов қўйиш мақсадида Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари билан боғланиш учун материаллар йиғаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Киев вилоятида 900 дан ортиқ тинч аҳолининг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Зеленский оммавий қабр аниқланган Бучага боргани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: