17:28 | 04.11.22

                       

Тошкентда адвокат 5 минг доллар пора билан қўлга олинди

У ҳимоясида бўлган фуқарога жавобгарликка тортилмаслигида ёрдам беришини айтган

Тошкент шаҳрида беш минг доллар пора олаётган адвокат қўлга олинди.

Кадр: Видео

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик фирмаси адвокати
ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўзининг ҳимоясида бўлган фуқарони танишлари орқали жиноий жавобгарликка тортмаслик масаласини ижобий ҳал қилиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланган.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Самарқандда тез ёрдам бўлими мудири фуқародан ишга киритиб қўйиши учун 500 доллар олган вақтида қўлга олинган, Навоийда фуқарони гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушланган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: