23:05 | 04.11.22

                       

Пентагон Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Киевга янги ёрдам пакети 45 та Т-72 танклари ва мингдан зиёд зарбдор дронларни ўз ичига олади

АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида 45 та Т-72 танкини етказиб беради. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШнинг янги ҳарбий ёрдам пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 250 та М1117 зирҳли транспортёрлари;
  • дарё синфидаги 40 та зирҳли қайиқ;
  • 1,1 минг Feniks Ghost разведка ва зарба берувчи дронлари;
  • Hawk ҳаво мудофаа тизимлари.

Шунингдек, Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган танклар АҚШ томонидан модернизация қилинади ҳамда Голландия ва Чехия билан биргаликда Украина ҳарбийларига топширилади.

Аввалроқ Жо Байден Украинага 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратилиши хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: