22:37 | 04.11.22

                       

Қашқадарёда депутат ва унинг ўғиллари мактаб ўқувчисини калтаклагани айтилди — видео

Вилоят ХТБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида депутат невараси билан «гаплашиб юрганлик»да гумон қилган 11 синф ўқувчисини ўғиллари билан бирга калтаклагани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ХТБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 03:00 ларда Қамаши тумани «Қамай» маҳалласида яшовчи Н.П. вояга етмаган фуқаро Қ.Э. ни уриб тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар берилган.

Вилоят ХТБ ва ИИБ берган муносабатда ўқувчини калтаклаган шахс депутат ёки йўқлигига ҳамда бола нима сабабдан калтакланганига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 8-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчилари томонидан дўппосланганди. Бухородаги таълим муассасасида ўқитувчи ўқувчини бўғгани, Бандихон туманида ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини калтаклагани  тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ўқитувчи кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб  ўқувчи қизни калтаклаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: