9:16 | 05.11.22

                       

Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 41 км шимолий-ғарбда жойлашган

Қозоғистонда 5 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 05:08 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила координаталари: 41,56 градус шимолий кенглик; 68,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эписентри Тошкентдан 41 километр шимолий-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Тошкент шаҳрида 4 балл, 41 километр;
  • Тошкент вилоятида 3 балл, 68 километр;
  • Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 120 километр.

Аввалроқ Наманган вилояти Уйчи туманида 4 ноябрь зилзила содир бўллани маълум қилинганди. Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманида 3,5 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: