10:08 | 05.11.22

                       

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳлантирди

Улардан ҳарбий ҳарбий харакатларда иштирок этмаслик сўралган

Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлардан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмаслик, зиддиятли ҳудудларга бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида тарқалаётган эълонлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати мурожаат билан чиққанди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: