10:35 | 05.11.22

                       

Москва—Бухоро йўналишида учган самолёт Навоийга фавқулодда қўнди

Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган

Москва—Бухоро йўналишида учган самолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Навоийга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram канали хабар берди.

Қайд этилишича, «Аэрофлот» авиакомпаниясининг йўловчи рейси Москвадан Бухорога учган самолёт қуюқ туман туфайли Бухоро аэропортига қўна олмаган.

Шунингдек, самолёт Навоий муқобил халқаро аэропортига фавқулодда йўналтирилган ва муваффақиятли қўндирилган.

Аввалроқ Тошкентдан Дубайга учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлгани, Кувайтдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдан Истанбулга 25 май куни учган самолёт бошқа аэропортга қўнишга мажбур бўлгани хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: