16:16 | 05.11.22

                       

Тошкент вилоятида Lacetti’ни олиб қочган 16 ёшли йигит пойтахтда ушланди

У ЙҲХ ходимлари томонидан қўлга олинган

Тошлкент вилоятида 2 ноябрь куни 16 ёшли йигит ўзганинг Lacetti’сини олиб қочди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2 ноябрь куни вилоят Ички ишлар бош бошқармаси навбатчилик қисмига Оҳангарон шаҳрида жойлашган «Темир ота» чойхонаси олдидан номаълум шахс қора рангли Lacetti’ни олиб қочгани тўғрисида малумот келиб тушган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Шундан сўнг вилоят Ички ишлар бош бошқармаси жамоат хавфсизлиги хиамати йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор мавзесида олиб қочилган машина ва уни бошқарган фуқаро ушланган.

Шунингдек, олиб борилган суриштирувларга кўра ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган Ш.Р эканлиги маълум бўлган. Гумондор Оҳангарон шаҳар ички ишлар бўлимига топширилган.

Аввалроқ Наманганда бир кунда иккита машинани олиб қочган 16 ёшли йигит ушлангани, Фарғона вилоятининг Боғдод туманида ўзганинг транспорт воситасини олиб қочган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: