20:05 | 05.11.22

                       

Тахиатош тумани ҳокими қамоққа олинди

У фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 млн сўм пул олган

Фермер хўжалиги раҳбаридан пора олган Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов қамоққа олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 ноябрь куни Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 миллион сўм пул олгани ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 25, 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан олиб борилаётгани айтилди.

Аввалроқ Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: