11:36 | 06.11.22

                       

Россияга дрон етказиб бергани учун Эрон ҳарбий объектларига зарба бериш таклиф қилинди

Зеленский девони раҳбари маслаҳатчиси халқаро ҳамжамиятни Теҳронга нисбатан «қаттиқ сиёсат» олиб боришга чақирди

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк халқаро ҳамжамиятни Украинадаги урушда фойдаланиш учун Россияга дрон етказиб бергани сабабли Эрондаги учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарилувчи марказларга зарба беришга чақирди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Подолякнинг қайд этишича, санкциялардан ташқари Эрондаги дрон ва баллистик ракеталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган марказларга зарбалар бериш керак. У Эронга нисбатан жорий этилаётган санкциялар етарли эмаслигини айтиб ўтди.

«Менимча, учувчисиз дрон ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи марказларга аниқ зарбалар бериш мумкин. Эрон буни жазосиз давом эттира олмайди», – дейди Подоляк.

Маълумот учун, 5 ноябрь куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги ҳарбий амалиётлар бошланишидан олдин Россияга чекланган миқдорда учувчисиз учоқлар топширилганини тан олганди.

Аввалроқ Эрон Саудия Арабистонига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: