11:57 | 07.11.22

                       

Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган террорчи Ўзбекистонга олиб келинди

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Сурияда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафидга қўшилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этган террорчи Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram канали хабар берди.

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, 1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган Х.М. хорижда мавсумий ишлаган даврида интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан доимий алоқада бўлган.

Шунингдек, уларнинг таъсирида 2019 йилда Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.М. хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ҳиндистон мамлакатда теракт уюштирмоқчи бўлган ўзбекистонлик ИШИД аъзосини беришни сўраганди. Шунингдек, Россияда халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак ушланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: