13:14 | 07.11.22

                       

Самарқандда автобусларга видеорегистратор ускуналари ўрнатилди

Бу орқали йўллардаги қоидабузарликлар тегишли органларга жўнатиб турилади

Самарқанд шаҳри ҳудудида ҳаракатланувчи йўловчи ташувчи автобуслар ҳам видеорегистратор ускуналари билан жиҳозланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, автобуслар мазкур видеорегистраторлар орқали тўхташ мумкин бўлмаган жойлар, бекатлардаги автомобилларни, шунингдек, йўллардаги бошқа қоидабузарликлар видеосини махсус тизимга жойлаштириб боради.

«Афсуски, бугун йўлларда ҳаракатни тартибга солишда аксарият ҳолларда фақат жарима, яъни жазо қўллаш усули иш бермоқда», — деган вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Бойхўрозов.

Шу билан бирга, йўл ҳаракати қоидаларини бузаётганларга чора кўриш, бунда жамоат транспорти ҳайдовчиларини рағбатлантириш билан боғлиқ бу усул ижобий натижа бераётгани таъкидланган.

«Аслида бу масала кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Токи, йўл ҳаракати қоидаларга амал қилиш жаримага учрамаслик учунгина эмас, аксинча, онгли тарзда амалга ошиши зарур», — деган бошқармаси бошлиғи.

Аввалроқ Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини ҳам бодикамера билан таъминлаш таклиф этилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: