9:02 | 08.11.22

                       

Илон Маск 100 млндан ортиқ Twitter обуначиларини АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларга овоз беришга ундади

Мамлакатда 8 ноябрь куни парламент учун оралиқ сайловлар бўлиб ўтади

Tesla директори ва Twitter эгаси Илон Маск Twitter’даги 100 миллиондан ортиқ обуначиларини АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларга овоз беришга ундади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Фото: Twitter

Маълум қилинишича, Маск Twitter саҳифасида 100 миллиондан ортиқ обуначиларига олдиндаги оралиқ сайловларда республикачиларга овоз беришни тавсия қилган.

«Мустақил фикрловчи сайловчиларга:

бўлинган қудрат иккала партиянинг ҳам ҳаддидан ошишини жиловлаб туради. Шунинг учун, президентлик демократларда эканлигини ҳисобга олиб, республикачиларга овоз беришингизни тавсия қиламан. Қатъий демократлар ёки республикачилар ҳеч қачон қарши томонга овоз бермайдилар. Шу боис, мустақил сайловчилар аслида ким бошқаришини ҳал қиладилар», – деб ёзади Илон Маск.

Маълумот учун, АҚШда оралиқ сайловлар 2022 йилнинг 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда партиялар ўртасида Вакиллар палатасидаги 435 та ўрин ва Сенатдаги 100 ўриндан 35 таси учун кураш бўлади. Ушбу сайловлар АҚШнинг 118-Конгрессини сайлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш учун 44 миллиард доллар таклиф қилган ва якунда харид амалга ошганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: