10:07 | 08.11.22

                       

Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva ёниб кетди — видео

Оқибатда ҳайдовчи ва йўловчилар турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Lexus ва Captiva ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Маълум қилинишича, 2022 йил 7 ноябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Алишер Навоий—Зарафшон кўчалари кесишган чоррахада 1969 йилда туғилган В.П. давлат рақами белгиси 25 M 000145 бўлган Lexus русумли автоуловни бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи
2001 йилда туғилган С.И.га тегишли давлат рақам белгиси 01 S 181 LA бўлган Captiva билан тўқнашув содир этган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Lexus ва Captiva автомашинаси ҳайдовчилари ва йўловчилари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Наманганда ўзганинг Damas’ини олиб қочиб, ЙТҲга учраган эркакка ҳукм ўқилгани, Фарғонада Lacetti ва Matiz иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани, Қашқадарёда ИИБ ходими бошқарувидаги Nexia ЙТҲга учрагани, Самарқандда Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида беш киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: