9:21 | 09.11.22

                       

Навоийдаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

Навоий вилояти Хатирчи туманида 8 ноябрь куни савдо дўконларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 8 ноябрь куни соат 23:12 да тумандаги «Навбаҳор» маҳалласи ҳудуди Яссавий кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:14 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 23:38 да бартараф этилган.

Шунингдек, дастлабки маълумотларга кўра ёнғин оқибатида кийим-кечак, маиший техника, чинни-чиновор ва бошқа дўконларнинг 120 квадрдметр майдонда дўкон жиҳозлари, маҳсулотлари, шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан иморатларининг 1500 квадрдметр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Андижонда масжид ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижон шаҳридаги «Жаҳон бозори»да ёнғин келиб чиқиб, 10 та қутқарув экипажи уни ўчиришга жалб қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: