16:41 | 09.11.22

                       

Ўзбекистонда судланган фуқароларнинг халқ таълими тизимида раҳбарликка тайинланиши тақиқланиши мумкин

Бу бўйича махсус қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда айрим шахсларнинг халқ таълими тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинланиши тақиқланиши мумкин. Бу бўйича махсус қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига қўйилди.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг ‘Таълим тўғрисида’ги қонунига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилган.

Унга кўра, қуйидагилар умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади:

  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • психиатрия ёки наркалогия муассасаларида ҳисобда турган шахслар;
  • умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;
  • қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;
  • жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.

Шунингдек, қонун лойиҳасига 23 ноябрга қадар таклиф юбориш мумкинлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга турмуш қуриш тақиқланиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: