9:46 | 10.11.22

                       

Хоразмда Суриядаги террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди

У танишларига диний даъватлар қилиб, турли қўпорувчиликлар акс этган видеороликларни тарқатиб келган

Хоразмда террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли А.С. интернет тармоғидан фойдаланиши давомида Сурия давлатидаги халқаро террористик ташкилоти аъзоларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

Шунингдек, у танишларига диний даъватлар қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали уларга «жангари»ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.

А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Сурхондарёда 22 ёшли террористик ташкилот аъзосига ҳукм ўқилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ДХХ Тошкент вилоятида «жиҳодчилар» террористик оқими аъзоларини ушлагани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: