12:50 | 10.11.22

                       

«Фарғона ИИБда 14 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ тергов иши назоратда» — Бош прокуратура

Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатга муносабат билдирди

Фарғонада 14 ёшли вояга етмаган шахс 2022 йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов мобайнида икки нафар вояга етмаган тарбияланувчи марҳум Р.А.ни уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатлари етказгани аниқланган.

«Мазкур ҳолат гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топди. Шу сабабли, жиноят иши доирасида ушбу 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи қамоққа олинди. Бундан ташқари, ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови ва текширув устидан назорат ўрнатилган», дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклаганди. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарганди. Самарқандда маҳбус ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солингани юзасидан муносабат билдирилганди. Шунингдек, Хоразмда ИИБ ходимлари эркакни калтаклагани юзасидан текширув бошланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: